Линклар

Сочи калта¸ ақли узун аëллар

  • Садриддин Ашур

Нобоп сиëсат боис¸ турмуши мардикор бозорига қарам бўлиб қолган минг-минглаб ўзбек аëлларининг сиëсат билан қизиқишга ҳам фурсати йўқ бугун.

Нобоп сиëсат боис¸ турмуши мардикор бозорига қарам бўлиб қолган минг-минглаб ўзбек аëлларининг сиëсат билан қизиқишга ҳам фурсати йўқ бугун.

Аëлнинг ўрни ошхона¸ у эри ва болаларининг хизматкоридир¸ деган асосга қурилган анъанавий зеҳниятни ëриб¸ ўз кучи¸ ўз истак ва эҳтиëжи билан сиëсатга кирган ўзбек аëллари ҳаëти аëлга раво кўриладиганидан кўра¸ оғирроқ келди...

Ўзбекистон аҳолисининг аксарият қисмини хотин-қизлар ташкил этади.

Ўзбекистон парламентида аёллар учун махсус депутатлик квотаси ажратилган. Ўзбекистонда Омбудсман ҳам, Сенат раиси ҳам аёллардан.

Сиртдан қаралса¸Ўзбекистон ҳукумати аёлларнинг сиёсий фаоллиги учун кенг йўл очиб бергандек. Лекин ҳукумат қўллови билан раҳбарлик лавозимларида ишлаётган ўзбекистонлик аёллардан фарқли ўлароқ, мустақиллик йилларида сиёсатга аралашган, сиёсий қарашлари ва инсон ҳуқуқлари борасидаги фаолияти учун таъқибларга учраган, қамоқларга ташланган аёллар ҳам анчагина.

Бирдамлик ҳаракатининг Ўзбекистондаги раҳбари Дилором Исҳоқованинг айтишича, мустақилликнинг илк йилларида сиёсий фаоллиги учун таъқибга учраган аёллардан бири, солиқларни камайтириш ҳақда парламентда қилган чиқишлари учун давлат раҳбарининг ғазабига учраган халқ депутати¸ тошкентлик Тоиба Тўлаганова эди.

- Ўшанда бу Каримовга жуда ëқмаган. Бир сафар индамаган¸ бир сафар гапирмоқчи бўлганида микрофон ўчирилган¸ бир сафар сўз берилмаган.

Охири Тоиба ўрнидан туриб “Бугунги аҳволда бизни келажакда жуда катта инқирозлар кутади. Бу инқирозлар бўлмаслиги учун биз мана бундай¸ мана шундай ишларни қилишимиз керак” деб гапирганида¸ Ислом Абдуғаниевич уни жуда қаттиқ ҳақорат қилган.

Билишимча¸ Тоиба ўшандан кейин сессияларга қатнашмай қўйган. Тез орада уни депутатликдан чақиртириб олишган¸ дея эслайди Дилором Исҳоқова.

Дилором Исҳоқованинг ўзи ҳам Эрк демократик партиясидаги фаолияти учун таъқибларга учраган ўзбек аёлларидан бири.

Унинг айтишича, Ўзбекистонда фаолияти сиёсат билан боғлиқ бўлган икки турфа аёллар бор.

Биринчиси, ҳукуматнинг ўзи қўйган¸ унинг чизиғидан чиқмайдиган ва унинг ортидан ҳеч қандай муаммолари йўқ аёллар.

Иккинчи турфаси эса¸ мамлакат сиёсий жараёнларида фаол иштирок этган ва унинг ортидан дакки еган, қамоқларга ташланган аёллар.

- Мана шу аëллар қаторида¸албатта¸ Гулчеҳра Нуруллаевани ҳам эслагим келади. Чунки Гулчеҳра опа ҳам Бирлик сафида сиëсатимизни ўзгартириш учун қўлларидан келганча иш қилганлар ва ҳозир ҳам қилаяптилар.

Мана шу ҳаракатда бўлганлари учун Гулчеҳра опа жуда катта қийинчиликларни бошдан ўтказдилар¸ дейди Дилором Исҳоқова.

Ўтган асрнинг 90- йилларида Бирлик халқ ҳаракати сафида фаолият олиб борган Гулчеҳра Нуруллаева сўзларига кўра, аслида ҳар қандай одам жамиятда яшар экан, унинг¸ албатта¸ сиёсатга алоқаси бўлади:

- Агар озгина мустақил фикрга эга бўладиган бўлсалар¸ жасоратга эга бўладиган бўлсалар¸ улар қувғинга учрайдилар¸ қамоқларга ташланадилар. Довюракликлари учун¸ ватанпарварликлари учун жазоланадилар¸ дейди Гулчеҳра Нуруллаева.

Гулчеҳра Нуруллаева бундай аёлларга мисол қилиб фарғоналик инсон ҳуқуқи ҳимоячиси Мўътабар Тожибоевани келтиради:

- Унинг кичкинагина гавдаси не-не уқубатларни кўрмади. Яхшиям шу чет элликлар бор экан¸ унинг ишларини яхши қадрлашаяпти. Яхшиям Озодлик бор экан¸ унинг овозини жаҳонга эшиттириб турибди.

Афсуски¸ Мўътабархонга ўхшаган аëлларга Ўзбекистонда ўрин йўқ. Мен бундан жуда ҳам афсусланаман¸ дейди Гулчеҳра Нуруллаева.

Гулчеҳра Нуруллаева ўзини сиёсатчи деб ҳисобламайди, у ўзини оддий ижодкор деб билади. Лекин дейди у, ижодкорнинг вазифаси қаерда зулм бўлса¸ уни ўз номи билан аташдир. Шу маънода унинг ижодкорлиги сиёсатга уланиб кетади:

- Шу маънода мен ҳам сиëсат билан боғланиб қолдим. Горбачëвнинг ошкоралик сиëсати туфайли менга ўхшаган нафаси ичига ютилган аëлларга сўзлаш учун эрк берилди.

Бундан фойдаланиб биз Тўмарис ҳаракатини туздик. Примитив ҳолда бўлса ҳам¸ унинг газетасини чиқара бошладик ва билдикки¸ бундай нарсалар халқ учун жуда ҳам керак. Халқ рост сўзга¸ ҳақиқатга жуда ҳам чанқоқ.

Афсуски¸ Бирлик халқ ҳаракати ҳам¸ унинг қаноти бўлган Тўмарис ҳам фаолиятини давом эттира олмади¸ дея тарихни эслайди Гулчеҳра Нуруллаева.

Инсон ҳуқуқлари ҳимоячиси Мўътабар Тожибоеванинг 2 йилу 8 ойлик қамоқдан чиққанига ҳали бир йил ҳам бўлгани йўқ. Тожибоеванинг айтишича, у Ўзбекистон ҳукуматининг амалдаги эмас, балки чиройли қоғозларда ёзилган қонунларини, инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилганлиги учун ҳам қамоққа ташланган эди:

- Биласизми¸ мен ўзимни¸ дарҳақиқат¸ мана шу сиëсат қурбониман деб атагим келарди¸ лекин яна бир томондан олиб қараганда мен ўзимни қурбон даражасида кўришни истамас эдим.

Чунки Ўзбекистон ҳукуматининг қоғоздаги ва оғиздаги сиëсатини қўллаб-қувватлаганим учун шунча азоб чекдим¸ жабр тортдим. Буни биз билан ҳукумат амалдорлари ўртасидаги қаттиқ кураш деб аташ мумкин¸ дейди Мўътабар Тожибоева.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG