Линклар

АҚШда ишсизлар сони яна ортди


АҚШ Меҳнат вазирлиги бугун эълон қилган ҳисоботда айтилишича, феврал ойи давомида 651 минг киши мамлакат бўйлаб ишдан бўшатилган.

Бу билан Америкадаги ишсизлик даражаси 8.1 фоизга етди. Маълум бўлишича, бундай ҳолат сўнгги 25 йил ичида умуман кузатилмаган.

Ўтган йил декабр ойида ҳам АҚШ иш берувчилари қарийиб 680 минг кишини ишдан бўшатган эди.

2007 йилнинг декабр ойида АҚШда иқтисодий таназзул бошлангандан буён мамлакат иқтисоди қарийиб 4.4 миллион иш ўрнини йўқотди.
XS
SM
MD
LG