Линклар

logo-print

Клинтон Эрдўғон билан учрашди


АҚШ Давлат котиби Ҳиллари Родхэм Клинтон Анқарада Туркия Бош вазири билан музокара ўтказди.

Клинтон хоним ва Ражаб Тоййиб Эрдўғон ўртасидаги учрашувда қатор масалалар, жумладан, АҚШ қўшинларининг Ироқдан олиб чиқилиши, Туркия-Арманистон муносабатлари, Афғонистонда хавфсизликни яхшилашда Туркиянинг ёрдами, Яқин Шарқ тинчлик жараёнида Туркиянинг воситачи бўлиши эҳтимоли каби масалалар муҳокама этилди.

АҚШ Давлат котиби Туркия Ташқи ишлари вазири Али Бобожон билан учрашганидан кейин шанба оқшом президент Абдулла Гул билан учрашиши режаланган.
XS
SM
MD
LG