Линклар

logo-print

Пешоварда саккиз одам нобуд бўлди


Покистоннинг Афғонистон билан чегарадош шимоли-ғарбий вилоятида машинага ўрнатилган бомба портлагани оқибатида саккиз киши нобуд бўлди.

Покистон полицияси маълумотига кўра, Пешавор шаҳри ташқарисида амалга оширилган ҳужумда нобуд бўлган саккиз кишининг етти нафари хавфсизлик кучлари ходимларидир.

Ҳужум учун масъулиятни ҳозирча ҳеч бир гуруҳ ўз зиммасига олмади.

Аммо толиблар ва Ал-Қоида гуруҳига тарафдор жангарилар бу минтақада полиция кучларига қарши аввал тез-тез ҳужумлар уюштирган.
XS
SM
MD
LG