Линклар

logo-print

Карзай августгача президентликдан кетмоқчи эмас


Афғонистон президенти Ҳамид Карзай президентлик сайлови ўтказилмагунча лавозимини тарк этмаслигини айтди.

Карзай президентлик муддати 21 май куни тугаганидан сўнг истеъфога чиқиши ва Марказий сайлов комиссияси белгилаган 20 августда сайлов ўтгунча мамлакатни муваққат ҳукумат бошқариши ҳақидаги сиёсий рақибларининг чақириғини рад қилди.

Ҳамид Карзай президентлик муддати тугашидан олдин, яъни 20 апрель куни сайлов ўтказилишини хоҳлаган эди.

Аммо БМТ ва АҚШ қўллаб-қувватлаган Марказий сайлов комиссияси мамлакатдаги хавфсизлик билан боғлиқ вазият сабабли сайловни апрел ойидан олдин ўтказиш мумкин эмаслигини маълум қилди.
XS
SM
MD
LG