Линклар

logo-print

Эрон АҚШ таклифини кўриб чиқади


Эрон Афғонистон масаласига бағишланган анжуманда иштирок этиш ҳақидаги АҚШнинг таклифини кўриб чиқади.

Эрон ҳукуматининг матбуот вакили Ғуломҳусайн Илҳом Теҳронда мухбирларга “агар Америка ва Европа давлатлари Эрон билан ҳамкорлик қилиш ниятида бўлса, улар бизга таклифнома беришлари керак. Биз унга Афғонистонга ёрдам беришга тайёрлик нуқтаи назаридан ёндошамиз”, деди.

5 март куни АҚШ Давлат котиби Ҳиллари Клинтон Афғонистон масаласига бағишлаб 31 март куни БМТ ҳомийлигида ўтказиладиган анжуманда унга қўшни давлатлар, жумладан, Покистон ва эҳтимол, Эрон ҳам иштирок этиши мумкинлигини айтган эди.
XS
SM
MD
LG