Линклар

Россия АҚШ билан янги келишув имзоламоқчи


Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров АҚШ ва Россия ярдовий қуролсизланиш бўйича муваффақиятга эришиши учун “қулай фурсат” келганини айтди.

Қуролсизланиш бўйича БМТ ҳомийлигида Женева шаҳрида ўтказилаётган анжуманда чиқиш қилган Лавров АҚШни Стратегик қуролларни қисқартириш бўйича янги келишув имзолашга чақириб, баллистик ракеталарга қарши тизим ядровий қуролсизланишга путур етказишини айтди.

Сергей Лавров Вашингтон расмийларини ядровий синовлар ўтказишни таъқиқлаш ҳақидаги шартномани ратификация қилишга ва Яқин Шарқ минтақасини “ядро қуролидан ҳоли зона” деб эълон қилишга чақирди.

Сергей Лавров 6 март куни Женевада АҚШ Давлат котиби Ҳиллари Клинтон билан учрашган эди. Мулоқот чоғида Стратегик қуролларни қисқартириш режаси бўйича йил охирига қадар сўзлашувлар бошланишига келишилган.
XS
SM
MD
LG