Линклар

Хитой АҚШ билан бирга ишлашга тайёр


Хитой глобал иқтисодиётни бўҳрондан қутқариш учун АҚШ билан бирга ишлашга тайёрлигини билдирди.

- Шу мақсадда биз Қўшма Штатлар ва бўҳронга алоқадор бошқа давлатлар билан бирга ишлашга, молиявий инқироз келтириб чиқарган қийинчиликларни бирга енгиб ўтишга тайёрмиз, деди Хитой Ташқи ишлар вазири Янг Жиечи Пекинда ўтказилган матбуот анжуманида.

Хитой Ташқи ишлар вазири ҳозирги халқаро вазиятда АҚШ ва Хитой манфаатлари муштарак эканини айтди.

2 апрел куни Лондонда саноати ривожланган ва ривожланаётган йигирма давлат раҳбарлари учрашуви бўлади. Хитой Ташқи ишлар вазири мазкур саммитда ўз мамлакати етакчи рол ўйнашини айтди.
XS
SM
MD
LG