Линклар

Карзай музокаралар бошлаш тарафдори


Афғонистон президенти Ҳамид Карзай АҚШ президенти Барак Обаманинг Толибон радикал ҳаракатларидан четлашган жангарилар билан музокаралар бошлашга оид ғоясини олқишлади.

Карзайнинг таъкидича, Афғонистон ҳукумати узоқ вақтдан буён зўравонликлардан воз кечган жангарилар билан музокаралар бошлаш тарафдори бўлиб келмоқда.

New York Times нашрига интервью берган президент Барак Обама АҚШнинг Ироқдаги суннийлар билан музокаралар олиб бориш стратегияси Ал-Қоидани заифлаштиришга хизмат қилганини алоҳида таъкидлади.

АҚШ президенти Ироқда қўлланилган стратегия Афғонистон ва Покистонда ҳам иш бериши мумкинлигига ишора қилди.
XS
SM
MD
LG