Линклар

logo-print

Покистон жангариларни озод қилди


Покистон ҳукумати Толибон жангарилари билан эришилган тинчлик шартномасини янада мустаҳкамлаш мақсадида Толибон ҳаракатига ҳайрихоҳ бўлган 12 жангарини озод қилди.

Сват водийси комиссари Сайид Муҳаммад Жавод Ройтерс ахборот агентлигига жангарилар яхши ният тариқасида озод қилинганини маълум қилди.

Ғарб мамлакатлари Покистон ҳукуматининг жангарилар билан эришилган тинчлик шартномасидан жиддий ташвиш билдирмоқдалар.
Покистон ҳукумати эса бу келишув ички муаммоларни ҳал этишга йўналтирилганини таъкидламоқда.

Айни пайтда Покистон президенти Осиф Али Зардорий агар Сват водийси расмийлари минтақадаги вазиятни назорат қила олмасалар, хавфсизлик кучлари зудлик билан ҳаракатга киришиши мумкинлигини билдирди.
XS
SM
MD
LG