Линклар

Туркия Ташқи ишлар вазири Обамани огоҳлантирди


Туркия Ташқи ишлар вазири Али Бобожон президент Барак Обамани Усмонийлар даврида арманлар ўлдирилишини қатлиом деб тан олиш оқибатларидан огоҳлантирди.

NTV телеканилига гапирган Али Бобожонга кўра, АҚШнинг бундай ҳаракати Туркия ва Арманистонни яқинлаштиришга қаратилган ҳозирги уринишларга салбий таъсир кўрсатади.

Туркия Ташқи ишлар вазирининг билдиришича, Барак Обама ўзининг сайловолди дастури давомида 1915-1917 йилларда Усмонийлар давридаги арманлар билан боғлиқ воқеаларни бир неча бор тилга олган.

АҚШ ҳукумати арманлар ўлдирилишини кескин қоралаган бўлсада, бу воқеаларни қатлоим, деб тан олмаган.

Айни пайтда жаҳоннинг 20дан зиёд мамлакати ушбу воқеаларни қатлиом, деб тан олган. Туркия ўз навбатида бундай таърифга кескин қаршилик қилиб келмоқда.
XS
SM
MD
LG