Линклар

Нидерландияда ўғирланган санъат асарлари топилди


Нидерландия полицияси бундан 22 йил муқаддам ўғирлаб кетилган саккизта қимматбаҳо расмни топди.

Аssociated Press ахборот агентлиги хабарига кўра, ўғирликда гумон қилиниб, Германиянинг 42 яшар фуқароси, унинг онаси ва яна бир шахс ҳибс этилган.

Маълум бўлишича, Ренуар ва Писсаро қаламига мансуб ушбу санъат асарлари 1987 йил Нидерландиядаги кўргазмаларнинг биридан ўғирлаб кетилган.

Полициянинг билдиришича, жиноятчилар ўғирланган расмларни суғурта компаниясига сотишга урингандан сўнг, полиция уларни изига тушишга муяссар бўлган.
XS
SM
MD
LG