Линклар

АҚШ қўшинлари Ироқни тарк этади


АҚШнинг Ироқдаги қўшинлари қўмондонлиги келаси олти ой ичида мамлакатдаги америкалик ҳарбийлар сони 12 минг аскарга қисқаришини маълум қилди.

Ҳарбийларнинг баёнотида айтилишича, икки жанговар биригада, жумладан, инженерлар, таъминот ва хавфсизлик кучлари сентябрга қадар Ироқни бутунлай тарк этади.

Мазкур ҳаракат 2010 йилга қадар Ироқдаги жанговар амалиётларни тўхтатишга оид АҚШ президенти Барак Обама режасининг бир қисмидир.

Маълум бўлишича, ҳозирда Ироқда 140 мингга яқин америкалик ҳарбий хизмат қилмоқда.

XS
SM
MD
LG