Линклар

logo-print

Собиқ қўмондон Афғонистондаги ҳарбий амалиётларни танқид қилди


Афғонистондаги Буюк Британия қўшинларининг собиқ қўмондони Афғонистон жанубида жангариларга қарши олиб борилаётган ҳарбий амалиётларни самарасиз, дея таърифлади.

"The Daily Telegraph" нашри билан суҳбат қилган майор Себастян Морлейнинг билдиришича, манбаа ва аскарларнинг етишмовчилиги туфайли у ердаги ҳарбий амалиётлар муваффақиятсизлик билан якунланмоқда.

Бунга жавобан Буюк Британия Мудофаа вазирлиги жорий йил давомида америкалик қўшимча ҳарбийларнинг Афғонистонга киритилиши мамлакатдаги вазиятни барқарорлаштиришга катта хизмат қилишини таъкидлади.
XS
SM
MD
LG