Линклар

logo-print

Клинтон Туркия расмийлари билан учрашди


АҚШ Давлат котиби Ҳиллари Клинтон Анқарада Туркия бош вазири Ражаб Тойииб Эрдуғон ва Ташқи ишлар вазири Али Бобожон билан музокаралар ўтказди.

Ҳиллари Клинтон расмий Анқарининг Афғонистондаги НАТО миссиясидаги иштироки, Ироққа иқтисодий сармоя ётқизиш ҳамда боши берк кўчага кириб қолган Сурия-Исроил тинчлик музокараларидаги иштироки учун Туркия раҳбариятига миннатдорчилик изҳор қилди.

Туркия расмийлари билан учрашувдан сўнг Ҳиллари Клинтон президент Барак Обама келаси ой ушбу давлатга сафар қилишини маълум қилди.

XS
SM
MD
LG