Линклар

logo-print

Обама таъқиқни бекор қилади


Бугун АҚШ Президенти Барак Обама Жорж Буш жорий қилган одам эмбрион хужайраларини ўрганишга оид таъқиқни бекор қилади.

Обаманинг режасига кўра, Соғлиқни сақлаш тадқиқотлари миллий марказига мазкур масалага оид янги қоидаларни ишлаб чиқишга тўрт ой вақт берилади.

Оқ уйнинг ички сиёсат бўйича маслаҳатчиси Мелоди Барнснинг айтишича, президент Обама одам эмбрион хужайраларини илмий мақсадларда тадқиқ қилиш тарафдорлари иштирокидаги маросим пайтида ўз қарорини эълон қилади.
XS
SM
MD
LG