Линклар

Қирғизистонда журналист калтакланди


Қирғизистонда “Ўш ТВ” телеканали тасвирчиси Баҳодир Кенжабоев қаттиқ калтаклаб кетилди.

Ўш ТВ ходимларига кўра, воқеа шанба куни кечаси рўй берган.

Кенжабоевнинг ҳамкасблари тарқатган баёнотда “бу каби жиноятлар журналистларни қўрқитиш ва матбуот эркинлигини бўғиш мақсадида амалга оширилаётгани” айтилади.

Ўшдаги воқеадан тўрт кун аввал Қирғизистонда “Репортёр-Бишкек” газетасининг мухбири Сирғақ Абдилбаев пичоқлаб кетилган эди.
XS
SM
MD
LG