Линклар

Аёллар тенг ҳуқуқ талаб қилишди


Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан 8 март куни бир қатор давлатларда аёллар ўзлари учун тенг ҳуқуқлар берилиши ва уйдаги зўравонликка чек қўйишни талаб қилиб намойишлар ўтказди.

АҚШ Президенти Барак Обама аёллар жаҳон олдида турган муаммоларни ҳал этиш учун муҳим эканини қайд этиб, жаҳон бўйлаб аёлларни фаолроқ бўлишга чақирди.

АҚШ Давлат котиби Ҳиллари Клинтон аёллар катта куч экани, бироқ “ҳеч бир давлатда аёлларнинг тенг ҳуқуқлари таъминламаганини” таъкидлади.

БМТ Бош котиби Бан Ки Мун бугун дунё бўйлаб ҳар беш аёлдан биттаси жинсий тажоввуз қурбони бўлаётгани, баъзи мамлакатларда эса ҳар уч аёлдан биттаси уйдаги зўравонликдан азият чекаётганини баён қилди.
XS
SM
MD
LG