Линклар

Польша АҚШ режаси амалга ошишига умид билдирди


Польша Президенти Лех Качински ўз мамлакатида АҚШнинг ракета мудофаа тизими иншоотини қуриш режалари амалга ошишига ишонишини баён қилди.

TVN24 телеканалига берган интервьюсида Качински Россия билан алоқаларни яхшилаш ниятида бу режалардан воз кечиш Польшага нисбатан нодўстона ҳаракат бўлишини таъкидлади.

-Бунга оид келишув имзоланган ва қайси маъмурият Қўшма Штатлар ҳокимиятида бўлишидан қатъий назар шартномалар амалга оширилади,- деди Польша раҳбари.
XS
SM
MD
LG