Линклар

Покистон Эрон билан яқинлашмоқчи


Покистон президенти Осиф Али Зардорий 10 март куни Эронга сафар қилади.

Осиф Али Зардорий икки кунлик сафар давомида Эрон раҳбарлари билан учрашиб, ўзаро иқтисодий алоқаларни ривожлантириш ҳамда Афғонистондаги вазият билан боғлиқ масалаларни муҳокама қилади.

Покистон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Абдул Боситнинг билдиришича, Покистон раҳбари Эронда иш бошлаётган Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти саммитида ҳам иштирок этади.

Бундан ташқари¸ икки давлат президентларининг Эрон газини Покистон ва Ҳиндистонга экспорт қилувчи газ қувурлари лойиҳасини муҳокама қилиши ҳам кутилмоқда.

Эрон саммити арафасида Покистон томони расмий Теҳронни Афғонистондаги вазиятни барқарорлаштиришга қаратилган АҚШ ва бошқа етакчи давлатлар уринишларига кўмаклашишга чақирди.
XS
SM
MD
LG