Линклар

Браун ҳарбийлар отилган базага борди


Буюк Британия бош вазири Гордон Браун шанба куни британиялик аскарларга ҳужум уюштирилган Шимолий Ирландиядаги ҳарбий базага борди.


Ҳарбий базанинг ўққа тутилиши оқибатида икки аскар нобуд бўлди, тўрт нафари тан жароҳати олди. Мазкур ҳужум учун масъулиятни 1997 йилда Ирландия республикачилар армияси сафидан ажраб чиққан “Real IRA” гуруҳи ўз зиммасига олди.


Ирландия республикачилар армияси бир неча йил муқаддам Британия ҳукуматига қарши олиб борган қуролли курашни тўхтатган эди.

XS
SM
MD
LG