Линклар

Угандада учқич қулади


Уганда пойтахти Кампалада юк ташувчи учқичнинг ҳалокатга учраши оқибатида камида 10 киши нобуд бўлди.

Бурунди армияси матбуот вакили тарқатган хабарга кўра, нобуд бўлганлар орасида Африка Иттифоқининг Сомалидаги тинчликпарвар кучларининг юқори мартабали уч офицери бўлган.

Айни пайтда¸ Россиянинг Угандадаги элчихонаси бугунги фожеа қурбонлари орасида икки россиялик ва икки украиналик экипаж аъзоси ҳам бўлганини билдирди.

Расмийларга кўра, пойтахт аэропортидан ҳавога кўтарилган учқичда ёнғин рўй берган ва у Виктория кўлига қулаган.
XS
SM
MD
LG