Линклар

Глобал иқтисод ўзига келишдан йироқ


Жаҳон банки глобал иқтисодиёт жорий йилда Иккинчи жаҳон уруши тугагандан буён илк бор кескин қисқаришини башорат қилмоқда.

Банкнинг билдиришича, жаҳон мамлакатлари ўртасидаги савдо кўлами кейинги 80 йил ичида энг паст даражага тушиб кетади, бундан энг катта зарбани эса Шарқий Осиё давлатлари ўзида ҳис қилади.

Жаҳон банки шунингдек, ривожланаётган давлатларни хусусий сармоядорлар бу ҳудудларни тарк этгани боис жорий йилда молиявий камомад юзага чиқиши мумкинлигидан ҳам огоҳлантирди.

Банк президенти Роберт Зоеллик барча давлатларни қўшимча ишчи ўринларини яратиш, сиёсий ва ижтимоий тартибсизликлар олдини олиш мақсадида кичик ва ўрта ҳажмдаги компанияларга ҳамда инфратузулмаларга сармоя ётқизишга чақирди.

Жаҳон банкининг огоҳлантирувидан бир оз аввал¸ Осиё тараққиёт банки глобал молиявий бўҳрон туфайли 50 триллион доллар қийматидаги қимматбаҳо қоғозлар ўз қадрини йўқотгани тўғрисида хабар тарқатди.
XS
SM
MD
LG