Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 18:50

Тожибоева Вашингтонда маъруза қилади


9 март куни Вашингтон сиëсатчилари олдида Ўзбекистондаги инсон ҳуқуқлари вазияти ҳақида чиқиш қиладиган Мўътабар Тожибоеванинг¸ 11 март куни мукофотни Давлат котиби Ҳиллари Клинтон қўлидан олиши кутилмоқда.
9 март куни Вашингтон сиëсатчилари олдида Ўзбекистондаги инсон ҳуқуқлари вазияти ҳақида чиқиш қиладиган Мўътабар Тожибоеванинг¸ 11 март куни мукофотни Давлат котиби Ҳиллари Клинтон қўлидан олиши кутилмоқда.

АҚШ Давлат департаментининг "Жасоратли аëл" мукофотини қабул қилишга ҳозирланаëтган Мўътабар Тожибоева маросим арафасида нуфузли аудиторияни Ўзбекистондаги инсон ҳуқуқлари вазияти билан таништиради.

Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш фаолияти учун 2 йилу 8 ой қамоқ азобини тортган Марғилондаги "Ўтюраклар" клуби раҳбари Мўътабар Тожибоева яна бир нуфузли мукофотни олиш учун АҚШга етиб келди.

Тожибоевага 11 март куни Вашингтонда АҚШ Давлат департаментининг “Жасоратли аёллар... Узоқни кўзловчи аёл” мукофоти топширилади.

9 март куни бу мукофотга лойиқ кўрилган саккиз аëл қаторида Мўътабар Тожибоева АҚШ Давлат департаментида чиқиш қилади.

Биз бу тадбир олдидан Мўътабар Тожибоева билан боғланиб¸ ҳол-аҳвол сўрадик.

- АҚШ Давлат департаменти томонидан дунë бўйича саккиз нафар аëлга алоҳида жасоратлари учун мукофот берилган экан. Бугун мана шу мукофот лауреатлари айнан Давлат департаментида дипломатлар¸ конгрессменлар ва жамоатчилик вакиллари иштирокидаги жуда катта аудиторияда чиқиш қилар эканмиз¸ дейди Мўътабар Тожибоева.

АҚШ Давлат департаментида мен Ўзбекистондаги инсон ҳуқуқлари аҳволидан гапирмоқчиман¸ дейди Мўътабар Тожибоева.

- Америка Давлат департаментида ўтказиладиган тадбирда мен¸ асосан¸ Ўзбекистондаги бугунги оғир¸ жиддий вазият ҳақида тўхталмоқчиман. Мажбурлаш¸ қийноққа солиш¸ ҳуқуқий бебошлик даври давом этаëтгани ҳақида¸ бундан ташқари инсон ҳуқуқлари фаолларини бетиним таъқиб қилиш жараëнлари мавжудлиги ҳақида тўхталмоқчиман.

Биласизми¸ мен яна нима ҳақида гапирмоқчиман? Бугунги кунда ҳам¸ қамоқда ўтирган пайтимда ҳам¸ озодликка чиқиб иккита халқаро мукофот олганимдан кейин ҳам ҳанузгача шахсан менга нисбатан¸ “Ўтюраклар” клуби раҳбари Мўътабар Тожибоевага нисбатан¸ Ўзбекистон оммавий ахборот воситаларида туҳмат¸ бўҳтон нарсалар ëзиб келинаяпти.

Мен Америкага тадбирларда иштирок этиш ва мукофот қабул қилиш учун таклиф қилинганман. Президент Каримовнинг қизи Гулнора томонидан ташкил қилинган фонд газетаси бўлган “Новости Узбекистана”нинг АҚШдаги мухбири Айдин Гударзини¸ ишонсангиз¸ Америкага келганимдан буëн қидираяпман.

Сабаби¸ мен халқаро ташкилотлар¸ керак бўлса¸ Америкадаги юристлар ташкилоти билан боғланиб туриб¸ Айдин Гударзини Америка судига беришга мажбур бўлишим ҳақда матбуот орқали хабар беришни истаган бўлардим¸ дейди Мўътабар Тожибоева.

Шунингдек¸ Тожибоева Ўзбекистонда 2005 йилги Андижон исëнидан кейин ëпилган халқаро ташкилотлар фаолияти қайта тикланиши лозимлигини учрашувда таъкидламоқчи.

- Бугунги кунда¸ мана Ҳюман Райтс Уотч ташкилотига Ўзбекистонда фаолиятини давом эттириш учун рухсат берилмаяпти. Шу масалани ҳал қилишга Америка халқи¸ Америка зиëлилари ëрдам беришларини сўрамоқчиман¸ дейди Мўътабар Тожибоева.

Қамоқда қолаëтган сиëсий маҳбуслар тақдирига АҚШ мулозимлари диққатини яна бир бора жалб қилмоқчиман¸ дейди Тожибоева.

Мўътабар Тожибоева: Сохта айбловлар билан озодликдан маҳрум этилган Ўзбекистон фуқаролик жамияти вакилларининг исми-шарифларини бирма-бир санаб ўтмоқчиман. Энди барчасини санаб ўтолмайман.

Озодлик: Масалан кимларни?

Мўътабар Тожибоева: Мисол учун Мамадали Маҳмудов¸ Санжар Умаров¸ Муҳаммад Бекжон¸ Мурод Жўраев¸ Самандар Қўқонов¸ Аъзам Турғунов¸ Рашид Бекжон¸ Юсуф Жума¸ Машраб Жума¸ Солижон Абдураҳмонов¸ Аъзам Фармонов¸ Алишер Кароматов¸ Исроил Холдоров ва ҳоказо. Бу ва бошқа маҳбусларнинг озод қилинишини Ўзбекистон ҳукуматидан талаб қилишларини илтимос қилмоқчиман.

Халқаро ҳамжамият босими остида қамоқдан озод қилинган Мўътабар Тожибоева¸ 2008 йилда халқаро Мартин Энналс мукофоти ва Франциянинг “Озодлик¸ тенглик¸ биродарлик” мукофоти билан тақдирланди.

АҚШ Давлат департаментининг “Жасоратли аёллар... Узоқни кўзловчи аёл” мукофоти Мўтабар Тожибоевага 11 март куни тақдим қилинади.
XS
SM
MD
LG