Линклар

Бўҳрон ичидаги бўҳрон


Сўнгги пайтларда¸ Жаҳон банки ва унинг президенти эълон қилаëтган ҳисобот ва баëнотлардаги тушкунлик даражаси ошгандан ошиб бормоқда.

Сўнгги пайтларда¸ Жаҳон банки ва унинг президенти эълон қилаëтган ҳисобот ва баëнотлардаги тушкунлик даражаси ошгандан ошиб бормоқда.

Глобал иқтисодий инқирознинг ривожланаëтган давлатларга таъсирини тадқиқ қилган Жаҳон банки¸ ана шундай атамани қўллашга мажбур қолди.

Туяни шамол учирса¸ эчкини осмонда кўр. Глобал молиявий ва иқтисодий бўҳроннинг яқин келажакда бадавлат давлатлар эмас¸ балки иқтисоди энди оëққа тура бошлаган мамлакатлар тараққиëтига таъсири ҳақда Жаҳон банки келган хулоса¸ ана шу нақлни ëдга солади.

Агар Ирландия ëхуд Австрия каби иқтисоди яхши ривожланган давлатлар бугунга келиб молиявий касодга учраган бўлса¸ жаҳон аҳолисининг аксарияти яшаëтган учинчи дунë мамлакатларидаги аҳволни тасаввур қилиш қийин эмас.

Жаҳон банки эълон қилган янги ҳисоб-китобга кўра¸ айни кунларда жаҳон иқтисодиëти кейинги 80 йил ичида кузатилмаган савдо-сотиқ кўламининг кескин қисқариши қаршисида турибди.

Гарчи молиявий бўҳрон АҚШ да бошланган бўлса-да¸ бугунга келиб унинг кучли зарбаси шарқий Осиë ва шарқий Европа давлатлари банкларига етиб келмоқда.

2008 йили глобал миқëсдаги саноат ишлаб чиқариши ҳажмининг оз эмас¸ кўп эмас¸ 15 фоизга қисқариши кутилмоқда.

Бунга эса¸ умумиятла глобал миқëсда¸ хусусан эса¸ ривожланаëтган давлатларда сармоя¸ савдо ва кредит манбаларининг қуриб-битаëтгани сабаб бўлмоқда.

Бугун банк¸ кўчмас мулк¸ ишлаб чиқариш соҳасининг барига сармоя ëтқизиш¸ қимматбаҳо қоғозлар харид қилиш ўта таҳликали бўлиб қолгани боис сармоядорлар¸ Жаҳон банки кузатувига кўра¸ нисбатан бехатар ҳисобланган АҚШ Молия вазирлиги облигациялари ва АҚШ долларини сотиб олмоқдалар¸ холос.

Бу эса¸ иқтисодини ривожлантириш учун бой давлатлар банкидан олинадиган улкан кредитларга қарам бўлган ривожланаëтган мамлакатларни ўта оғир вазиятга ташламоқда.

Шар каби шишиб бораëтган қарзларини ўз вақтида тўлай олмаëтган камбағал давлатлар¸ биргина 2009 йил давомида энг кам ҳисобда 270¸ кўпида эса¸ 700 миллиард долларгача бўлган молиявий тақчиллик билан рўпарў келадилар.

Омади чопиб¸ кредит берадиган топган давлатлар ҳам¸ бундан буëғига қарз учун ўта катта устама фоиз тўлашга мажбур бўладилар.

Сўнгги баëнотида Жаҳон банки президенти Роберт Зоелик¸ ана шу жиҳатларнинг қарийб барини тилга олди.

- Экспорт ҳажми ва кириб келаëтган капиталнинг кескин қисқаруви¸ ривожланаëтган давлатларда сармоя тақчиллигини юзага чиқармай қолмайди. Иқтисодий ўсиш суръатининг пасаюви ва моливий шароитнинг оғирлашуви кўпдан-кўп ширкатлар синишига олиб келади¸ шунингдек фавқулодда қутқарувга муҳтож банклар сонини оширади. Доим бўлганидек¸ бундай вазиятларда энг камбағал энг ҳимоясиз бўлиб чиқади¸ деди Жаҳон банки президенти.

Банк ҳисоботига кўра¸ 116 иқтисоди ривожланган давлатлардан 94 тасида ўсиш суръати пастлаган. Бу давлатлардан 43 тасида қашшоқлик кучайган. Молиявий бўҳрон туфайли 2008 йил ичида яна 46 миллион одам қашшоқлар сафига қўшилган.

Бундай вазиятда хорижий ëрдамга муҳтожлар¸ ошгандан ошади. Шу боис¸ Жаҳон банки 2009 йили ривожланаëтган давлатларга берилаëтган ëрдам миқдорини уч баробарга кўпайтириб¸ уни 35 миллиард долларга етказишини эълон қилди.

Банк баëнотида¸ жаноб Зоелик¸ бой давлатларнинг камбағалларга ëрдам қилиши учун ўта лозим фурсат келгани ва дунë бўйлаб ижтимоий ва сиëсий бош-бошдоқлик ëйилиб кетмаслиги учун¸ бой давлатлар камбағал ҳудудлардаги нисбатан бехатар соҳаларга сармоя ëтқизиши кераклигини таъкидлади.

Айни шу масаланинг¸ 13-14 март кунлари иқтисоди ривожланаëтган 20 давлат Молия вазирларининг Лондон учрашуви марказида бўлиши кутилмоқда.
XS
SM
MD
LG