Линклар

Байден вазирлар билан учрашади


Бугун АҚШ вице-президенти Жозеф Байден Брюсселда НАТОга аъзо давлатлар ташқи ишлар вазирлари билан учрашиб, Афғонистондаги ҳарбий амалиётлар масаласини муҳокама қилади.

Хабарларга мувофиқ, Байден НАТО давлатларини Афғонистонда барқарорлик ўрнатиш ишларидаги иштирокини оширишга чақиради.

АҚШ Президенти Барак Обама Афғонистонни халқаро террорга қарши курашнинг асл майдони, деб эълон қилган.

Байден, шунингдек, Европа Иттифоқининг ташқи сиёсат бўйича комиссари Хавьер Солана билан учрашади.
XS
SM
MD
LG