Линклар

Германия мудофаа вазири Афғонистонга боради


Германия мудофаа вазири Франц Йозеф Юнг Термиздаги ҳарбий базадан Афғонистон шимолига йўл олди.

Бундесфер бошлиғи Қундуз вилоятида Афғонистон полицияси учун мўлжалланган ўқув марказини бориб кўради ва немис мутахассислари иштирок этаётган қайта қуриш лойиҳалари билан танишади.

Афғонистондаги НАТОнинг 55 минг аскарлик халқаро кучлари сафида 3800 га яқин немис ҳарбийлари бор.

Қўшма Штатлар билан Британия Германия ҳукуматидан Афғонистонга қўшимча аскарларни юборишни сўраган.

Душанба куни Юнг Термиздаги немис ҳарбий базасига бориб, Ўзбекистон мудофаа вазири Қобул Бердиев билан учрашди.
XS
SM
MD
LG