Линклар

Хитой ўзини оқламоқда


Хитой ўз соҳиллари яқинидаги халқаро сув ҳавзасида АҚШ флотига тегишли кемага нисбатан Хитой ҳарбий кемаларининг ҳаракатини оқлаб, баёнот берди.

Хитойнинг Вашингтондаги элчихонаси тарқатган баёнотда айтилишича, АҚШ флотига тегишли тадқиқот кемаси “ноқонуний текширув ишларини олиб борган”.

Расмий Пекиннинг баёноти Хитой кемалари Америка кемаси олдида хавфли манёврларни олиб борганига оид АҚШнинг эътирозига жавобан берилди.

Пентагон якшанба кунги воқеада Хитой ҳарбий кемалари Американинг Impeccable кемасини қуршаб олганини маълум қилган эди.
XS
SM
MD
LG