Линклар

logo-print

Қирғиз мухолифатчиси ҳибс этилди


Қирғизистон мухолифати етакчиси қотилликка алоқадорликда гумон қилиниб, ҳисбга олинди.

Ички ишлар вазирлигининг Озодлик радиосига маълум қилишича, Алибек Жекшенқуловга тегишли тўппонча туркиялик тадбиркорнинг ўлдирилишида ишлатилгани аниқланган.

Собиқ Ташқи ишлар вазири Жекшенқулов ҳозирда Адолат учун мухолифат партиясига етакчилик қилади.

Қирғизистон мухолифати етакчилари ва Омбудсмен Турсунбек Ақун президент Қурмонбек Бакиевнинг ашаддий танқидчиси бўлган мухолифатчи ҳисбга олиниши ортида сиёсий мотивлар борлигини ҳамда бу ҳукуматнинг ўз рақибларини йўқотиш уринишларининг бир қисми эканини таъкидламоқда.
XS
SM
MD
LG