Линклар

logo-print

Зардорий Эронга боради


Покистон президенти Осиф Али Зардорий 10 март куни Эронга сафар қилади.

Осиф Али Зардорий икки кунлик сафар давомида Эрон раҳбарлари билан учрашиб, ўзаро иқтисодий алоқаларни ривожлантириш ҳамда Афғонистондаги вазият билан боғлиқ масалаларни муҳокама қилади.

Покистон раҳбари ва ташқи ишлар вазири, шунингдек, Эронда ўтказиладиган Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти саммитида ҳам иштирок этади.

Бундан ташқари, икки давлат президентларининг Эрон газини Покистон ва Ҳиндистонга элтувчи газ қувурлари лойиҳасини муҳокама қилади.

Эрон саммити арафасида Покистон томони расмий Теҳронни Афғонистондаги вазиятни барқарорлаштиришга қаратилган АҚШ ва бошқа етакчи давлатлар уринишларига кўмаклашишга чақирди.
XS
SM
MD
LG