Линклар

Ҳибсдаги журналист адвокати билан учрашди


АҚШ ва Эроннинг қўш фуқароси бўлган журналист Теҳрон қамоқхонасида ўз адвокати билан учрашди.

Рухшона Собирий бир ой аввал ҳибсга олинганидан бери ўз ҳимоячиси билан биринчи марта учрашмоқда.

Адвокат Абдулсамад Ҳуррамшоҳийнинг Франс-Пресс агентлигига айтишича, журналистнинг аҳволи яхши.

У Теҳрон прокурорининг Собирий бир неча кун ичида озод қилинишига оид баёнотини на тасдиқлади, на инкор қилди.

Эрон ташқи ишлар вазирлиги асли Америкада туғилган, лекин Эрон фуқароси ҳам бўлган журналистни мамлакатда ноқонуний фаолият олиб борганликда айбламоқда.
XS
SM
MD
LG