Линклар

Ху Цзинтао тибетликларга чақириқ билан чиқди


Хитой президенти Ху Цзинтао Тибет етакчиларини айирмачиликка қарши кескин чоралар қўллашга чақирди.

Айни пайтда, расмий Пекин 1959 йилда Хитойга қарши Тибетда уюштирилган исённинг 50 йиллиги арафасида бу ерга хавфсизлик кучларининг қўшимча аскарларини сафарбар қилди.

Расмийларнинг билдиришича, тибетлик қочқинлар томонидан уюштирилиши мумкин бўлган оммавий тартибсизликлар олдини олиш мақсадида бундай хавфсизлик чоралари кўрилмоқда.

1959 йилги исёндан сўнг ўн минглаб тибетлик, жумладан, буддавийлар раҳбари Далай-Лама ҳам Тибетдан чиқиб кетишга мажбур бўлган.
XS
SM
MD
LG