Линклар

Россияда ксенофобия авж олмоқда


Жорий йил давомида Россияда миллий нафрат асосида 46та ҳужум содир этилди.

Москва инсон ҳуқуқлари бюроси раҳбари Александр Броднинг Интерфакс ахборот агентлигига билдиришича, мазкур ҳужумлар¸ асосан¸ Москва ва Санкт Петербургда содир этилган. Аксар ҳолатларда Ўзбекистон¸ Қирғизистон ва Африка давлатлари фуқаролари бу ҳужумлар қурбонига айланган.

Айни пайтда¸ ҳуқуқ ҳимоячилари мамлакатдаги иқтисодий вазиятнинг янада оғирлашуви Россияда миллий нафрат асосида содир этилаётган жиноятлар кўламининг ортишига сабаб бўлиши тахмин этилмоқда.

XS
SM
MD
LG