Линклар

Шри-Ланкада масжид нишонга олинди


Шри-Ланкада масжид олдида худкуш томонидан содир этилган портлаш оқибатида камида 10 киши нобуд бўлди.

Полициянинг билдиришича, бугунги ҳужум ҳукумат расмийларининг Акуресса шаҳарчасидаги масжидда диний маросимда иштирок этаётган маҳал содир этилган.

Бу портлашда 20дан зиёд фуқаро, жумладан, бир вазир тан жароҳати олган.

Ҳозирча бу портлаш учун масъулиятни ҳеч ким ўз зиммасига олмаган бўлсада, Шри-Ланка ҳукумати мазкур хуруж ортида Тамил йўлбарслари жангарилари турганини иддао қилмоқда.

Тамил йўлбарслари жангарилари 1983 йилдан буён мустақиллик учун Шри-Ланка ҳукумати билан кураш олиб бормоқда.

XS
SM
MD
LG