Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 12:08

Сўғдда радиация хавфи кучли


Уран чиқиндилари бир миллион йил давомида ўзидан радиоактив нур чиқаришда давом этади¸ дейди мутахассислари.
Уран чиқиндилари бир миллион йил давомида ўзидан радиоактив нур чиқаришда давом этади¸ дейди мутахассислари.

Атом энергияси халқаро агентлиги Тожикистондаги радиоактив моддалар кўмилган чиқиндихоналарни реабилитация қилишга қаратилган бешта лойиҳани тасдиқлади.

Тожикистон Атом энергияси халқаро агентлиги билан икки дастур бўйича ҳамкорлик қилиб келмоқда.

Бу миллий ва минтақавий дастурлар бўлиб, улар республикадаги чиқиндихоналар, ташлаб қўйилган шахталар ва озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлигини таъминлашни ўз ичига олган.

Атом энергияси халқаро агентлиги мазкур лойиҳаларни амалга ошириш учун қарийб 2 миллион АҚШ доллари ажратган.

Чкалов шаҳрида жойлашган “Востокредмет” корхонаси бошлиқ ўринбосари Музаффар Юнусовнинг айтишича, бугунги кунда завод фаолияти тухтаган. Бироқ вилоятдаги ўнлаб радиоактив моддалар кўмилган чиқиндихоналар ҳозир ҳам атроф-муҳитга жиддий хавф туғдирмоқда.

- Биздаги ўнта чиқиндихонадан фақат биттаси тўла кўмилган. Қолган чиқиндихоналарга ҳали ҳам чиқинди ташланади. Дейлик, вилоятдаги Чорухдарон нодир металлар заводи қолдиқлари ҳозир ҳам мана шу "қабристон"ларга ташланмоқда.

Мутахассисларимиз ўтказаётган текшириш бу чиқиндихоналардаги радиация даражаси меъёрда эканини кўрсатмоқда, дейди “Востокредмет” масъули.

Бироқ Тожикистон Фанлар академияси амалий физиология ва биотехнология лабораториясининг Хўжанд шаҳридаги илмий маркази ходими, профессор Ўктам Йулдошевнинг айтишича, минтақада вужудга келган радиацион вазият атроф-муҳит билан биргаликда инсон саломатлигига ҳам зарар етказаяпти.

- Ураннинг парчаланиш даври миллион йил давом этади, яъни радиация нурлари шу муддатда бутун мавжудотга хавф туғдиради. Минтақадаги чиқиндихоналарда кўмилган уран қолдиқларига эса 30-40 йил бўлмоқда.

Демак, радиация хавфи неча асрлар давом этади ва кўп йиллар давомида бутун мавжудотга хавф солаверади. Биз москвалик генетиклар билан ҳамкорликда вилоятда тадқиқотлар ўтказганимизда бунга яна бир бор амин бўлдик.

Мазкур тадқиқотлар натижасида минтақада радиация нурлари таъсирида ўсимлик ва ҳайвонот оламидаги ўзгаришлар 5 баравар ошганлиги аниқланди.

Бу Хўжанд ва Табошар шаҳарлари, Андрасмон ҳамда Деҳмой поселкалари атрофида уран қолдиқлари кўмилган тепаликлар эрозияга учраётганлиги, қаровсиз қолган шахталардан сизиб чиқаётган сувлар, шамол билан ҳар тарафга тарқатилаётган чанглар оқибатидир, дейди Ўктам Йўлдошев.

Олимнинг айтишича, бу радиоактив моддалар "қабристон"лари аҳоли яшайдиган жойларга деярли туташиб кетган. Жумладан, Деҳмой қишлоғининг тепасида жойлашган чиқиндихона¸ айниқса¸ қиш пайтида хатарли бўлади.

Шунингдек, бу ерда одамлар рангли металл қолдиқларини қидирадилар, чиқиндихоналардан топилган металлни сотадилар. Бу одамларни ўз саломатчилигини хатар остига қўйиб, чиқиндихоналарда кезиб юришига тирикчилик мажбур қилмоқда экан.

- Нима қилайлик - турмуш оғир, оилани боқиш керак. Бу чуқурликда ҳар куни 10-15 килограмм бронза, мис сингари металларни қазиб оламиз ва сотамиз, дейди чиқиндихоналардан металл қидириб топиб, уларни сотиш билан шуғулланувчи суҳбатдошларимиздан бири.

Тожик расмийлари хавфли ҳудудларда яшовчи аҳолини иш билан таъминлай олмаётгани баробарида бу чиқиндихоналарни зарарсизлантириш учун етарли маблағ ҳам ажратолмаяптилар.

"Востокредмет" корхонаси бош директори ўринбосари Музаффар Юнусов ҳар йили ажратилаётган арзимас маблағ билан чиқиндихоналарни бутунлай зарарсиз қилиб бўлмаслигини айтади.

- Мисол учун, Германия ўзидаги иккита радиоактив моддалар қабристонини батамом консервация қилиши учун 7¸5 миллиард доллар сарфлади.

Назаримда, вилоятдаги уран қабристонларини зарарсизлантириш учун бундан уч баравар маблағ лозим. Чунки мана қарийб 20 йилдирки, бу қабристонлар қаровсиз қолган, дейди Музаффар Юнусов.
XS
SM
MD
LG