Линклар

Медведев АҚШ билан яқинлашиш истагида


Россия президенти Дмитрий Медведев америкалик ҳамкасби Барак Обаманинг ўзаро ҳамкорлик истиқболларига оид ижобий мужда йўллаëтганини олқишлади.

Бу ҳақда Россия раҳбари Москвада АҚШ-Россия муносабатларини йўлга қўйиш бўйича АҚШ комиссияси вакиллари билан учрашув чоғида маълум қилди.

- Афсуски, сўнгги йиллар мобайнида ўзаро алоқаларимиз кескин равишда ёмонлашди. Бу бизни таажублантирмоқда. Ишончим комил, АҚШ-Россия муносабатларида янги саҳифа очишга барча имкониятларимиз мавжуд. АҚШдан келаётган муждалар, жумладан, президент Барак Обамадан шахсан менга келаётган муждаларни ижобий, деб биламан, деди Россия раҳбари.

Дмитрий Медведев 1 апрел куни Лондонда бўладиган дунёнинг етакчи 20 давлати саммити чоғида илк бор АҚШ президенти Барак Обама билан учрашади.
XS
SM
MD
LG