Линклар

Россия - Венгрия ҳамкорлиги кучаяди


Россия ва Венгрия энергетика соҳасида ҳамкорлик қилишга оид янги шартномани имзолади.

Россиянинг Газпром ва Венгрия Тараққиёт банки Жанубий оқим-газ қувурининг Венгрия қисми қурилишини амалга оширувчи қўшма-корхона ташкил этишга келишиб олдилар.

Бошқа келишувга мувофиқ Газпром Венгрияда барпо қилинаётган газ омборининг қурилиш ишларида иштирок этади.

Икки давлат ўртасидаги ҳамкорлик шартномаси Россия Бош вазири Владимир Путин ва Венгрия Бош вазири Ференц Дюрчан учрашувидан сўнг имзоланди.
XS
SM
MD
LG