Линклар

Байден: Экстремистлар фаоллашишда давом этмоқда


АҚШ вице-президенти Жозеф Байден Афғонистонда “ёмонлашиб бораётган вазият” НАТО бўйича иттифоқчиларнинг барчаси учун хавф туғдиришидан огоҳлантирди.

Сешанба куни НАТОга аъзо давлатлар вакиллари иштирокида Брюсселда ўтказилган йиғинда чиқиш қилган Байден Афғонистон ва Покистонда “экстремистлар фаоллашишда давом этмоқда”, дея таъкидлади.

- Бу минтақада Ал-Қоида ва экстремист гуруҳлар ўз кучларини тўпламоқда ва дунё халқлари, Афғонистон, Покистон ва Ҳиндистондан тортиб Қўшма Штатлар, Европа ва Австралияга қарши қаратилган янги фитналарни режалаштирмоқда, деди АҚШ вице-президенти.

Вашингтон Европадаги иттифоқчилари билан бу минтақадан келаётган экстремистик хавфларни бартараф қилиш ҳаракатларини кучайтириш ниятида, дея қўшимча қилди Байден.

Президент Барак Обама маъмурияти Қўшма Штатларнинг Афғонистондаги стратегиясини қайта кўриб чиқмоқда.

Оқ уй Афғонистонга 17 минг қўшимча аскар юбориш ҳақида қарор қилиб, Европадаги иттифоқчиларни ҳам қўшинлар сонини оширишга чақирди.
XS
SM
MD
LG