Линклар

Ироқдаги портлашда 28 киши нобуд бўлди


Бағдод яқинида худкуш бомбачининг қабила бошлиқларига ҳужуми оқибатида 28 киши ҳалок бўлди ва 30 га яқини жароҳатланди.

Сешанба кунги ҳужум АҚШ ўз қўшинларини Ироқдан олиб чиқиш ишларини бошлаганидан бери авж олган зўравонликларнинг сўнггиси бўлди.

Ироқ ҳарбийларига кўра, қабила оқсоқоллари, армия зобитлари ва бошқа амалдорлар Абу Ғрайб шаҳарчасидаги бозорни айланиб юрган пайтда худкуш ўз танасига тақилган портловчи мосламани портлатиб юборган.

Якшанба куни яна бир худкуш бомбачининг ҳужумида 30 киши ҳалок бўлган эди.

Қўшма Штатлар 2011 йилгача ўз қўшинларини Ироқдан тўла олиб чиқиш ҳаракатлари доирасида 140 минг аскарлик контингентни қисқартиришни бошлади.
XS
SM
MD
LG