Линклар

logo-print

Журналистлар Собирийни озод қилишга чақирмоқда


Америка ва Британия журналистлари Теҳрон ҳукуматини Эрон ва АҚШ қўшфуқароси бўлган Рухшона Собирий озод қилишга чақирмоқда.

31 январ куни ҳибсга олинган журналист Рухшона Собирий сиёсий маҳбуслар сақланадиган қамоқда ушлаб турилибди.

Эрон расмийларига кўра, Рухшона икки йил аввал аккредитацияси бекор қилинганига қарамасдан, журналистик фаолиятини давом эттириб, қонунни бузган.

Журналистнинг отаси Рухшона бир шиша вино сотиб олгани учун ҳибсга олинганини айтмоқда. Эронда алкогол ичимликлар таъқиқланган.

Рухшонани озод қилишни талаб қилаётган ташкилотлар орасида ABC News, BBC News ва Wall Street Journal каби оммавий ахборот воситалари бор.
XS
SM
MD
LG