Линклар

Эрон саммитида Мирзиёев иштирок этади


Афғонистон, Покистон ва Туркия президентлари минтақавий ҳамкорликка бағишланган йиғинда иштирок этиш учун Эронга борди.

Ҳамид Карзай, Осиф Али Зардорий ва Абдуллоҳ Гул Иқтисодий ҳамкорлик ташкилотининг 10-саммитида қатнашади.

Мазкур гуруҳга 1985 йилда Покистон, Туркия ва Эрон асос солган ҳамда унга кейинчалик Марказий Осиёнинг барча давлатлари, жумладан, Ўзбекистон, Афғонистон ва Озарбайжон қўшилган.

Бугун бошланадиган саммит олдидан уччала давлат раҳбари Эрон президенти Маҳмуд Аҳмадийнажод билан учрашди.

Ўзбекистон президенти Ислом Каримов Иқтисодий ҳамкорлик ташкилотининг Теҳрон саммитида иштирок этаётгани йўқ.

Ташкилот расмий сайтига кўра, Ўзбекистондан бош вазир Шавкат Мирзиёевнинг иштирок этиши кутилмоқда.
XS
SM
MD
LG