Линклар

logo-print

Биржа кўрсаткичлари ўсмоқда


Япония қимматбаҳо қоғозлар биржасидаги савдолар асосий кўрсаткич бўлмиш Никкей индексининг 3,8 фоизга ошиши билан очилди.

Никкейнинг сапчиши Уолл Стритда сешанба кунги савдоларда эришилган ўсишлардан кейин рўй берди.

Кеча Доу Жонс қарийб 6 фоиз, S&P 500 эса 5 фоизга ошди.

Ўз навбатида, Уолл Стритнинг сешанбани ижобий баланс билан якунлаганига АҚШнинг энг йирик банкларидан бири Citigroupнинг январ ва феврал ойларида фойда кўрганига оид хушхабар сабаб бўлди.

Citigroup вакилларига кўра, икки ой ичидаги фойда 2007 йилнинг учинчи чорагидан бери энг катта бўлган.
XS
SM
MD
LG