Линклар

Ўзбекистон цемент заводларини кўпайтирмоқда


Ўзбекистонда жорий йилда йилига умумий ҳисобда 5,7 миллион тонна ишлаб чиқариш имкониятига эга уч цемент заводи қурила бошланиши мумкин, деб ёзади gazeta.uz.

Нашрнинг “Ўзқурилишматериал” акциядорлик ширкати раиси Рустам Исроиловга таянган ҳолда маълум қилишича, бу лойиҳаларнинг барчасига сармоядорлар топилган, лойиҳаолди ишлари амалга оширилган.

Хусусан, жорий йилда Natural Cement Group Ўзбекистон-Корея қўшма корхонаси Сурхондарё вилоятида йилига 1,7 миллион тонна цемент ишлаб чиқариш қувватига эга, қиймати эса қарийб 300 миллион АҚШ долларига тенг завод қурилишига киришмоқчи.

Шунингдек, Жиззах вилоятида 3 миллион тонна цемент ишлаб чиқариш қувватига эга ва қиймати 250 миллион еврога тенг бўлган завод, шунингдек, Қорақалпоғистонда 1 миллион тонна цемент ишлаб чиқариш қувватига эга, қиймати эса 120 миллион АҚШ долларига тенг завод қуриш режаланмоқда.

Аввалроқ Ўзбекистонда 2008-2012 йиллар ичида йилига 9,5 миллион тонна цемент ишлаб чиқариш имкониятига эга олтита завод қурилиши режалаштирилаётгани хабар қилинган эди.
XS
SM
MD
LG