Линклар

logo-print

Покистон ҳукумати адвокатлардан қўрқмоқда


Покистон ҳукумати адвокатлар режалаштирган норозилик акциялари арафасида мамлакатнинг иккита вилоятида жамоатчилик йиғилишларини таъқиқлади, полиция ходимлари эса ўнлаб сиёсий фаолларни ҳибс этди.

Айни пайтда¸ адвокатлар мамлакат собиқ президенти Парвез Мушарраф томонидан 2007 йилда ишдан бўшатилган Олий суд раиси Ифтиҳор Чаудрининг ўз лавозимига қайта тикланишини талаб қилиб, норозилик акцияларини давом эттиришга аҳд қилган.

Покистоннинг амалдаги президенти Осиф Али Зардорий ҳам Ифтиҳор Чаудрини ўз лавозимига қайта тиклашдан бош тортмоқда.

Чаудри тарафдорлари жорий ҳафта давомида мамлакатнинг турли шаҳарларида норозилик акциялари ўтказгандан сўнг, Исломободдаги парламент биноси олдида тўпланиб, ўз талаблари қондирилмагунча норозиликни давом эттиришни режалаштирмоқда.

Айни пайтда¸ Синдҳ ва Пунжоб расмийлари ўтказилажак норозилик акциялари арафасида вилоят ҳудудида ҳар қандай жамоатчилик йиғилишлари ўтказилишини таъқиқлаб қўйди.


.
XS
SM
MD
LG