Линклар

Франция НАТО қўмондонлигига қайтиш ниятида


Европа ва АҚШ нинг юқори даражали расмийлари Франция президенти Николя Саркозининг 43 йиллик танаффусдан сўнг Францияни НАТО ҳарбий қўмондонлиги сафига қайтаришга оид таклифи юзасидан махсус анжуман ўтказмоқдалар.

Франция матбуоти тарқатган хабарга кўра, Николя Саркози мазкур конференция якунида бу борадаги Париж қарорини расман эълон қилади.

Президент Шарль де Голь Совуқ уруш чўққига чиққан 19666 йили Францияни ҳарбий жиҳатдан мустақил қилиш¸ хусусан унинг ядровий дастурларини ривожлантириш мақсадида Парижнинг НАТО мувофиқлашган ҳарбий қўмондонлигидаги иштирокини тўхтатган эди.

Айни пайтда¸ президент Николя Саркозининг НАТО ҳарбий қўмондонлигига қайтиш таклифи сўлчилар ва ўз партияси ичидаги консервативлар танқидига учради.

Келаси ҳафта мамлакат парламентининг мазкур режага ишончсизлик билдириш масаласини овозга қўйиши кутилмоқда.
XS
SM
MD
LG