Линклар

logo-print

Германияда мактабга ҳужум қилинди


Германия мактабларидан бирига уюштирилган ҳужум оқибатида камида 11 киши нобуд бўлди, ўнлаб фуқаро тан жароҳати олди.

Полициянинг билдиришича, Штутгардга яқин Винненден шаҳарчасида қуролланган номаълум шахс ўқувчиларга қарата ўт очган.

Полиция матбуот вакили нобуд бўлганлар орасида ўқувчилар ҳам борлигини маълум қилди.

Ҳозирда тасдиқланмаган хабарларга кўра, мактабнинг собиқ ўқувчиси бўлган 17 яшар ҳужумчи қотилликдан сўнг шаҳар ташқарисига чиқиб¸ ўз жонига қасд қилган.

Бироқ бошқа манбаалар Германия полициясининг махсус бўлинмалари ушбу шахсни отиб ўлдирганини маълум қилмоқдалар.
XS
SM
MD
LG