Линклар

Обама БМТ Бош котиби билан учрашди


АҚШ президенти Барак Обама Оқ уйда БМТ Бош котиби Пан Ги Мун билан учрашди.

Обама Пан Ги Мун билан учрашувда халқаро майдондаги долзарб масалалар, жумладан, глобал иқтисодий бўҳроннинг жаҳон бўйлаб озиқ-овқат таъминотига бўлган таъсирини муҳокама қилди.

- Биз иқтисодий бўҳрон ва унинг нафақат ривожланган мамлакатлар, балки қашшоқ давлатларга бўлаётган таъсири ҳамда мазкур бўҳрон давом этгудек бўлса¸ унинг жаҳон бўйлаб озиқ-овқат таъминотига кўрсатадиган таъсири ва халқаро майдондаги ҳамкорликни кучайтириш масалаларини муҳокама қилдик, деди президент Обама Оқ уйдаги учрашувдан сўнг.
XS
SM
MD
LG