Линклар

logo-print

Теҳронда иқтисодий саммит иш бошлади


Теҳронда Иқтисодий ҳамкорлик ташкилотиннинг саммити иш бошлади.

Унда чиқиш қилган Туркия президенти Абдуллоҳ Гул ташкилотга аъзо давлатларни халқаро майдондаги терроризмга қарши курашга ўз ҳиссасини қўшишга чақирди.

Шунингдек, Туркия президентининг таъкидича, Иқтисодий ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар биргаликда Фаластин-Исроил можаросини ҳал этишга кўмаклашиши мумкин.

Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти Эрон, Покистон ва Туркия ташаббуси билан 1985 йилда ташкил этилган. Бу ташкилотга кейинчалик Марказий Осиёнинг барча давлатлари, шунингдек Афғонистон ва Озарбайжон ҳам қўшилган.

Саммитнинг очилиш маросимида нутқ сўзлаган Эрон президенти Маҳмуд Аҳмадийнажод АҚШ ҳукумати ва бошқа етакчи Ғарб мамлакатларини глобал молиявий бўҳронга сабаб бўлган адолатсиз иқтисодий тартиб ўрнатганликда айблади.

Сўнгги маълумотларга кўра, Ўзбекистон президенти Ислом Каримов Теҳрондаги саммитида иштирок этаётгани йўқ.

Ташкилот расмий сайтига кўра, Ўзбекистон номидан ушбу саммитда бош вазир Шавкат Мирзиёев иштирок этмоқда.
XS
SM
MD
LG