Линклар

Ироқ собиқ амалдорларига ҳукм чиқарилди


Ироқ Олий суди мамлакат собиқ Ташқи ишлар вазири Тариқ Азиз ва Саддам Ҳуссайннинг жияни Ҳасан ал-Мажидга 15 йиллик қамоқ жазоси тайинлади.

Тариқ Азиз, кимёвий Али лақаби билан танилган Ҳасан ал-Мажид ва яна олти собиқ расмийга 1992 йилда Бағдодда 42 нафар тадбиркорни ўлдирганлик айби илгари сурилаётган эди.

Шу пайтгача Ироқ суди Саддам Ҳуссайннинг жияни Ҳасан ал-Масжидни 1999 йилда шиаларни, 1988 йилда курдларни¸1991 йилда эса шиаларни оммавий равишда қатлиом қилганликда айбдор деб топиб, унга уч маротаба ўлим жазоси тайинлади.
XS
SM
MD
LG