Линклар

Мухолифатчи қотилга чиқарилди


Қирғизистон мухолифати қотилликда айбланиб ҳибс этилган собиқ Ташқи ишлар вазири Аликбек Жекшенқуловни қўллаб-қувватлаш мақсадида норозилик акцияси ўтказишни режалаштирмоқда.

Бугун мухолифат лидерига расман айблов эълон қилинди.

Айблов хулосасига кўра, Адлия вазирлиги экспертлар гуруҳи мамлакатда фаолият юритган туркиялик тадбиркор Сервет Четин Аликбек Жекшенқуловга тегишли тўппончадан отиб ўлдирилганини тасдиқлаган.

Мазкур айблов ўз тасдиғини топса Жекшенқуловга 15 йилгача бўлган қамоқ жазоси тайинланиши мумкин.

Айни пайтда¸ Қирғизистон мухолифати Аликбек Жекшенқуловга нисбатан қўйилаётган айбловлар ортида сиёсий сабаблар турганини билдирмоқда.
XS
SM
MD
LG